date
views 5 905

Илон Маск биткоинни ўйлаб топгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Илон Маск биткоинни ўйлаб топгани ҳақидаги саволга жавоб берди
SpaceX ва Tesla компанияси асосчиси Илон Маскнинг маълум қилишича, у биткоинни ўйлаб топган инсон эмас. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

«Бу ёлғон. Дўстим бир неча йил муқаддам менга бир неча биткоинни юборганди, бироқ мен улар ҳозир қаерда эканини ҳам билмайман», - дея жавоб берган Маск биткоинни яратишга алоқадорлиги бўйича берилган саволга.

Шунингдек, миллиардер ўзга сайёралик экани ҳақидаги эски назарияни тасдиқлаган.

«Мен аввал ҳам айтганимдек, аниқ марсликман», - дея ёзди Маск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX’даги собиқ амалиётчи Сахил Гупта миллиардер Илон Маск Сатоши Накамото тахаллуси остида биткоинни яратгани ҳақида маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маск биткоинни ўйлаб топгани ҳақидаги саволга жавоб берди