Янги патент аризасига кўра, Apple'нинг навбатдаги инновацияси китоб каби очиб-ёпилувчи, мослашувчан экранли тахлама iPhone бўлиши мумкин.
Компания тахлама iPhone билан бирйўла икки мақсадни кўзлайди - катта экрандан фойдаланиш завқидан маҳрум қилмаслик ва бундай катта ўлчамли телефоннинг чўнтак ё сумкачага сиғмаслигидан ташвишланмаслик. Уни қоғоз каби буклаб жойлаш ва керак бўлганда қўнғироқни амалга ошириш ёки почтани текшириш мумкин бўлади.
Патент аризасида айтилишича, мазкур технология ҳар қандай дисплейли электрон қурилмага нисбатан қўлланиши мумкин - у ҳоҳ портатив компьютер ё смартфон, ҳоҳ қўл соати ёки бошқа электрон жиҳоз бўлсин.
Агар Apple бу патентни букланувчи айфонни ишлаб чиқаришда қўллашга қарор қилса, компания худди шу технологияни ўзининг бошқа маҳсулотларида қўллаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Масалан, Mac компьютерлари ёки Apple Watch ақлли соатлари, деб ёзади Fortune. Умуман олганда, патент олишнинг ўзиёқ компаниянинг ҳақиқатда ушбу технологияни амалда тадбиқ қилиш ниятида эканидан далолат беради.
Таъкидлаш жоизки, Apple мослашувчан экранли тахлама смартфонга қизиқиш билдираётган ягона компания эмас. Samsung ҳам худди шу йўналишда иш олиб бормоқда. Яқинда Жанубий Корея гигантининг 2018 йилда Galaxy X тахлама телефонини ишлаб чиқариш режалари тасдиқлангани ҳақида хабар берилди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди