
Beeline компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳуддудларида хизмат кўрсатувчи Ғарбий ҳудудий филиалининг (ҒҲФ) ўн бир йиллик фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилмоқда. Филиал очилган пайтдан бошлаб унинг абонентлик базаси 35 маротабадан кўпга ошган.
Шу йиллар давомида ишончли ва замонавий тармоқ барпо этилди, таянч станцияларининг сонини 23 маротаба кўпайди. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 3G ва 4G технологиялари ривожланиши давом эттирар экан, компания тармоқни замонавийлаштириш ва мижозлар учун инновацион таклифларни ишлаб чиқаришга катта аҳамият берилмоқда. Филиал ходимлари ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириб, офисларда абонентлар учун очиқ эшиклар кунларини ташкиллаштирадилар. Бундан ташқари “Unitel”нинг Ғарбий филиали директори Рефат Низамутдинов мамлакатнинг АКТ соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан бу йили тақдирланди.
11 йил мобайнида ҳудуднинг юзлаб йирик корхоналари Beeline Business фойдасига ўз танловларини амалга оширдилар: «Операционная компания Зарубежнефтегаз-ГПД Центральная Азия» МЧЖ, «Тахиаташ ТЭС», «Элите Стар Техтиле» МЧЖ, «Аэропорт Нукус» ОАЖ, «ККПТЭС» МЧЖ, «Шимолгазтаминот» ОАЖ, «Каракалпак стеклотара» МЧЖ, «Урганч Ёғ Мой» ОАЖ, «Нукус Винозавод» ОАЖ, чет эл компанияларининг ваколатхоналари, Тижорат банклари, транспорт химатларини тақдим этувчи компаниялар ва бошқалар Ўзбекистон уяли бозоридаги етакчининг мобил ва симли алоқасидан фойдаланмоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар