YouTube’нинг рекламасиз бўлган пулли версияси ишга туширилади

  • 22 октябрь 2015, 22:32
  • 4 224
  • Технология
  • YouTube’нинг рекламасиз бўлган пулли версияси ишга туширилади

    YouTube видеосервиси 28 октябрь куни роликларни рекламасиз кўриш имконини берувчи Red сервисини ишга туширади. Бу ҳақда Meduza'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

    Обуна нархи 9,99 долларни ташкил этади. Бундан ташқари, YouTube Red фойдаланувчилари янги YouTube Music мусиқий сервисини ишлатиш ҳуқуқини қўлга киритади. У видеоклиплар қидириш, шунингдек, мусиқаларни офлайн равишда тинглаш имконини берувчи янги дастурдир.

    2016 йилдан бошлаб YouTube Red обуначилари YouTube учун махсус яратилган видеоконтент ва фильмларни кўриш имкониятига эга бўлади.

    Видеосервиснинг рекламали асосий версияси бепуллигича қолади ва ҳеч қандай ўзгаришларга учрамайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » YouTube’нинг рекламасиз бўлган пулли версияси ишга туширилади