Германиянинг FA Wind ташкилоти ГФР йил охиригача шамол электрстанцияларини ўрнатиш бўйича рекорд ўрнатади. FA Wind ҳисоб-китобларига кўра йил охиригача мамлакатда 5,9 ГВтдан 6,2 ГВтгача бўлган шамол қувватлари фойдаланишга топширилади.
Умуман 2017 йил 1 январидан 30 сентябргача ГФРда 1430 та шамол турбинаси ўрнатилган. Уларнинг қуввати 4,160 ГВтни ташкил этади. Янги қурилмаларнинг қарийб чорак қисми Қуйи Саксонияга жойлаштирилган.
ReNews хабарига кўра турбиналарнинг аксарияти реконструкция чоғида ўрнатилган. Ўтган ойлар мобайнида 5516 МВт лик ускуналар ишга туширилган. Бунда ҳукумат 2017-2019 йиллар оралиғида атиги 2,8 ГВт кўрсаткичга эришишни режалаштирган эди.
Рақамларга мурожаат қилинса, ШЭС Германиядаги қайта тикланувчи электр манбаларидан энергия ишлаб чиқаришда энг катта улушни ташкил этади. Сўнгги маълумотларга кўра, бир йилда шамол электрстанциялари 94 ТВт*с электр энергияси ишлаб чиққан. Таққослаш учун биоёқилғи 44 ТВт*с, қуёш панеллари — 38 ТВт*с электр энергия ишлаб чиқарган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди