14:02 / 15.12.2017
6 604

Японияда сингандан сўнг ўзини қайта тикловчи ойна яратилди

Японияда сингандан сўнг ўзини қайта тикловчи ойна яратилди
Токио университетидан бир гуруҳ япониялик мутахассислар сингандан сўнг қисқа вақт ичида ўз тузилишини тўлиқ қайта тикловчи ойна яратди. Бу ҳақда 15 декабрь куни NHK телеканали хабар берди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Олимлар ўз ишланмасида фойдаланган асосий материал синтетик полимерлар бўлди. Тажриба давомида улардан яратилган кичикроқ қаттиқ ойна икки бўлакка кесилди, шундан сўнг улар одатий хона ҳароратида бошқа ҳеч нарсадан фойдаланмасдан бирлаштирилди.

Икки бўлакнинг бир-бирига бирикиши учун бир неча дақиқа етарли, бироқ тузилишини тўлиқ тиклаши учун бир соатдан олти соатгача керак бўлади. Шундан сўнг ойна яна мустаҳкам бўлиб, босимга бардош бера олади.

Япониялик олимлар бундай натижага водород боғланишлар ҳисобидан эришилганлигини таъкидлайди. Мазкур боғланиш туфайли полимер молекулалари бўлинганда ҳам дастлабки ҳолатига қайтишга ҳаракат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда сингандан сўнг ўзини қайта тикловчи ойна яратилди