Бир неча йил аввал Нидерландия ҳукумати Icoon Afsluitdijk лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Унинг моҳияти барча миллий йўлларни энергетик жиҳатдан нейтраллаштиришдан иборат, деб ёзади Кун.уз нашри.
Лойиҳа қатор пунктлардан ташқари, ёритиш ва қайта тикланувчи энергияни ишлаб чиқариш ўрнига ёруғлик тарқатувчи сув ўсимликларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Экологик соф ёруғлик қўлланган биринчи объект Афслёйтдейк тўғони бўлди, унинг узунлиги деярли 30 километрни ташкил қилади, кенглиги эса - 90 метр.
Тўғон ХХ аср бошида Шимолий денгиздаги Зёйлерзее кўрфазини тўсиб, унинг ёрдамида Шимолий Нидерландия ва Фрисландияни бирлаштириш натижасида қурилган. Ҳозир ундан йирик шоссе ўтган ва у ердан ҳар куни 20 минггача машина ўтади. Шу боис Roosegaarde студияси муҳандислари, биринчи навбатда, айнан уни ёритишга қарор қилишди ва тўғонни ёруғликни акс эттирувчи бўёқ ва ёруғлик тарқатувчи призма билан қоплашди. Энди кўприк ундан ҳаракатланаётган машиналар фаралари билан ёришмоқда ва унга электр энергиясининг кераги йўқ.
Лойиҳани 2030 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган. Уни амалга ошириш давомида табиий ёруғлик (масалан, флуоресцент ўсимликлар) билан боғлиқ тажрибалар қўлланилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди