date
views 5 489

Британияликлар яширин бўлмаларга эга антиқа пойабзал яратишди

Британияликлар яширин бўлмаларга эга антиқа пойабзал яратишди
Британияликларнинг фикрича, чўнтаклар пул, калит ва ҳужжатларни олиб юриш учун унча яхши жой ҳисобланмайди. Уларнинг фикрича, бундай қимматли буюмларни сақлаш учун пойабзал тагчарми айни муддаодир.

Шу сабабли британиялик пойабзалчилар тагчармига қимматли буюмларни яшириш мумкин бўлган эркаклар ботинкасини яратишди. Бу тагчарм ичига автомобиль ёки уй калитлари, ҳужжатлар, кичик ўлчамли мобил телефон, мини-камера ва пичоқча яшириш мумкин.

Яширин бўлмалари бўлган ботинка амалий жиҳатдан фойдали бўлиши билан бир қаторда, қулай ва чиройли ишланган. Бироқ унинг нархи “чақиши” мумкин: пойабзал 2,5 минг доллардан қимматроқ туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Британияликлар яширин бўлмаларга эга антиқа пойабзал яратишди