Нафақат Xiaomi смартфонлари, балки бу бренд ишлаб чиқараётган аксессуарлар ҳам ўзининг арзон ва сифатли экани билан тобора эътиборни қозониб бормоқда. Бу каби қўшимча мобил воситалар орасида, айниқса ташқи аккумуляторларнинг илғор функциялари охирги вақтларда кўп гапирилмоқда.
Xiaomi'нинг Power Bank туркуми доирасида портатив батареялар кўп тақдим қилинмоқда. Улардаги минимал дизайн, ихчам ва фойдаланишга қулайлик ҳамда сиғимдорлик — мазкур гаджетларнинг нархига муносиблигини таъминлаб беради. Бугун эса компания Power Bank туркумида «ZMI Power Bank Mini» номли ҳамёнбоп гаджетини тақдим қилди. Унинг баҳоси 6 АҚШ доллари ҳамда электр токи сиғими 3000 мА соат.
Бу Xiaomi ҳозиргача тақдим қилган энг жажжи аккумулятор. ZMI Power Bank Mini корпусининг узунлиги 10,1 см, аккумуляторда 2 та USB бор: улардан бири microUSB 2.0 форматида, иккинчиси тўлиқ ҳажмли USB порт.
Бундай Power Bank чўнтакка муаммосиз сиғади ва бирор ноқулайлик келтириб чиқармайди. Бу батарейка 5V/1A (5Вт) кучланишидаги токни узатади ва тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватламайди. Ишлаб чиқарувчи мазкур аккумулятор тўлиқ қувват олиши учун қанча вақт керак бўлишини маълум қилмаган. Корпусда светодиодли тугма бўлиб, 4 рангли индикатор ўрнатилган ва бу қувватлаш ҳолати тўғрисида фойдаланувчини бохабар қилади.
Қадоқда Power Bank билан бирга қувватлаш учун MicroUSB кабели ҳам тақдим қилинган. Хитойда ZMI Power Bank Mini учун $6 АҚШ доллари сўрашмоқда.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)