Американинг Uber Technologies Inc. компанияси (АҚШнинг энг йирик компаниялари рейтингида 52-ўринда) Европа судида жиддий мағлубиятга йўлиқди. Гап шундаки, 2014 йилда барселоналик таксичилар Uber'ни транспорт хизматларини кўрсатишда лицензиясиз ишлашда айблаб, уни судга беришганди. Европа суди (European Court of Justice) испаниялик таксичиларнинг аризасини кўриб чиқиб, Uber'ни технологик сервис эмас, транспорт компанияси деб тан олди. Бу ҳақида Bloomberg агентлигига таяниб Кун.уз маълум қилди.
Люксембургдаги Европа суди Uber Technologies Inc'нинг Европада илова эмас, такси компанияси сифатида рўйхатдан ўтиши керак деган қарорга келди. "Uber томонидан тақдим этилаётган одамларнинг нопрофессионал ҳайдовчилар билан алоқа қилишига йўналтирилган сервис транспорт соҳасидаги хизматларга киради. ЕИ мамлакатлари ушбу хизматлар фаолиятини тартибга солиш ҳуқуқига эга", - дея таъкидланади суд сайтига жойлаштирилган қарорда.
Европа судининг мазкур қарори қайта кўриб чиқилмайди. У ЕИнинг 28 мамлакатида қўлланади ва Uber бизнесини қийинлаштириш, солиқларни ошириш ва ҳайдовчиларга бўлган талабларни ўзгартиришга олиб келади.
Uber судда ўзини рақамли бизнес юритиши, йўловчиларнинг мустақил ҳайдовчилар билан алоқасини таъминловчи технологик платформа эканини исботлашга уринган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди