13:48 / 22.12.2017
5 777

Одноклассники 4К стандартида онлайн трансляцияларни ишга туширмоқда

Одноклассники 4К стандартида онлайн трансляцияларни ишга туширмоқда
Одноклассники ижтимоий тармоғи ўз видеоплатформаси асосида Ultra HD (4К) сифатли онлайн трансляцияларни амалга ошира бошлайди. 4К стандартидаги биринчи трансляция 23 декабр куни “Телеспорт” томонидан намойиш этилади ва унда футбол бўйича Испания чемпионатининг Василий Уткин шарҳлайдиган «Реал» — «Барселона» бахси бўлади. ОК Европада ва барча ижтимоий тармоқлар ўртасидабиринчи бўлиб профессионал трансляцияларни юқори даражали аниқликда ўтказади.

4К стандартидаги трансляциялар видеоконтентнинг барча ишлаб чиқаручилари ва намойиш этувчилари учун мавжуд. Ultra HD (4К) стандартида трансляцияларни амалга ошириш ОК видеоплатформасида GPU-карталарида кирувчи сигнални транскодлаш ва 4К стандартини ижтимоий тармоқнинг барча десктоп ва мобил кўринишларидаги видеоплеерлари, телевизорларда Smart TV технологиялари ва “ОК видео” иловасидаги Android TVларда қўллаб қувватланиши орқали юзага келди. Ўз навбатида “Телеспорт” трансляцияларни амалга ошириш учун ўзининг “Сила” телеканалининг асбоб-ускуналарини 4К-сигнали учун янгилади.

Одноклассникида онлайн трансляциялар 2017 йилда энг тез ўсган контент форматларидан бирига айланди, тўғридан-тўғри эфирларни томоша қилиш сони бир йилда ўн баробарга ўсди. 4К станартида стриминг яратиш бу Одноклассники видеоплатформасининг ривожланишидаги янги йўналишдир. Ушбу технология туфайли ижтимоий тармоқда профессионал видеоконтентни трансляцияси учун кўпроқ имкониятлар пайдо бўлади, жумладан реал вақтда юқори даражали аниқликдаги суръат муҳим бўлган спорт йўналишида.

Ultra HD сифатида трансляциларга Одноклассникидаги видеоларни ТВ-экранларда кўришга одатланган томошабинар орасида талаб катта бўлади. Ўтган йил давомида ОК контентини телевизорда томоша қилиш икки баробарга ўсди. Кенг форматли экранларда профессионал онлайн трансляцияларни кўриш томошабинга максимал таассурот беради.

Юқори даражали аниқликдаги эфир ОКнинг видеоконтенти томошасига нафақат Россиядан аудиторияни балки, чет-эл аудиториясини хамжалб этиш имкониятини беради. Futuresource Consulting маълумотларига кўра 2016 йилда дунё бўйича 4К стандартига эга телевизорларнинг сотуви 25%ни ташкил этган, 2017 йилда эса ушбу кўрсаткичнинг ўсиши яна 38% ташкил этади деб айтилган эди. Бунга кўра 4К стандартига эга телевизорлар ТВ бозорининг учдан бирини эгаллайди.

Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғининг «Видео» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:

Ultra HD (4К) видеоси Одноклассникида 3 йил аввал пайдо бўлди, шу даврдан бери юқори даражали аниқликка эга контент улуши ва томошабинларнинг унга бўлган талаби ўсиб бормоқда. Бундай турдаги видеоларнинг ягона етказиб берувчилари сифатида узоқ вақтлар фақат профессионал студиялар ва телеканаллар бўлиб келмоқла эди. Бироқ смартфонларнинг такомиллаштириш суръатлари профессионал 4К видео ишлаб чиқарувчилари қаторига ижтимоий тармоқ фойдаланучилари ҳам қўшилишига олиб келмоқда. Бугунги кунда бизнинг OK Live иловамиз Android платформасида Full HD стандартидаги мобил стриминг ярата оладиган ягона иловадир. Ҳар куни илова орқали 40 минг трансляциялар яратилмоқда. Мослашувчан стриминг, тармоқ шароитлари ва ускуна имкониятларидан келиб чиққан холда томошабинга автоматик тарзда SD стандартидан то 4К стандартидаги видео тақди этилади, бу эса суткасига ярим миллиард томошани таъминлайди. 2018 йилда биз Ultra HD контентига катта қизиқиш бўлишини кутомқдамиз ва ҳамкорларимизга уни ижтимоий тармоқда трансляция қилиш учун имкониятлар яратишга тайёрмиз.

Илья Рустамов, Telesport Group бош продюссери:

4Кда трансляциялар бу профессионал видеоконтент ривожланишининг янги босқичидир ва биз Одноклассники билан биргаликла ушбу йўналишни йўлга қўяётганимиздан ҳурсандмиз. 2018 йилда жуда кўп спорт воқеалари кутилмоқда ва биз юқори даражали аниқликка эга трансляцияларга аудитория қизиқиши ошишини кутмоқдамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники 4К стандартида онлайн трансляцияларни ишга туширмоқда