Аксарият таҳлилчилар, иқтисодчилар жаҳондаги энг машҳур криптовалюта – биткоиннинг тез орада инқирозга юз тутишини башорат қилиб келмоқдалар. Улар бу фикрларини "виртуал олтин" қийматининг ақлбовар қилмас даражада кўтарилиб кетаётгани билан изоҳлашмоқда. Уларнинг фикрларига қараганда, эртами ёким кеч бу "молиявий кўпик" албатта ёрилиши муқаррар. Бироқ, бугун жаҳон майнерлари, яъни бу рақамли валютани ишлаб чиқарувчилари навбатдаги хабардан ўзларини йўқотиб қўйдилар.
Business Insider тарқатган маълумотга мувофиқ, Bitcoin.com портали асосчиларидан бири, бу ресурсда техник директор бўлиб фаолият кўрсатган Эмил Ольденбург (Emil Oldenburg) ўзига тегишли барча биткоинларни сотиб юборган. Business Insider жаҳоннинг нуфузли молиявий нашри эканини ҳисобга олсак, дарахтнинг учини қимирлатган шамол ҳақиқатга ўхшайди. Эмил Ольденбург мазкур криптовалютани айни пайтдаги глобал иқтисодий муносабатлар авж олаётган даврда энг ишончсиз сармоя эканини таъкидлаган.
Ольденбургнинг қайд этишича, у айнан биткоинни деб бор-будидан айрилган. Шу билан бирга, у Bitcoin.com порталидаги лавозимини ҳали йўқотмаган ва бу порталга қарашли Safello биткоин-биржаси ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг декабр ойида, бир оз аввал биткоин курси тарихий чўққини забт этди ва бир донаси $20 000 долларга етди. 2017 йилнинг январида унинг курси $1000 долларни ташкил қилган эди. Бир йилда бу курснинг 20 баробар қимматлашуви экспертларда шубҳа уйғотди. Энди эса Эмил Ольденбургнинг биткоинларидан воз кечаётгани шунчаки огоҳлантириш эмас, балки қўнғироққа урилган ташвишли зарбадир. Айни пайтда Bitcoin Cash $2300 долларга баҳоланмоқда. 2018 йилда унинг ўсиши айтилмоқда.
Ольденбургнинг маълум қилишича, транзакциялар чоғидаги сарф-харажатнинг ошиб бораётгани Bitcoin билан билан боғлиқ асосий муаммо ҳисобланади. Шу билан бирга, биткоин курсининг ошиб бориши ҳисобига тўланадиган воситачилик тўловининг катталашиб бораётгани ҳам бу рақамли валютанинг тақдирига хавф солаётган муҳим омилдир.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди