
«АG600» кодланган ном остидаги бу самолёт-амфибиянинг узунлиги 40 метрга тенг бўлиб, тўртта мотор асосида ҳаракатланади. Самолёт асосан ўрмонлардаги ёнғинларни бартараф этиш, қутқарув операцияларини амалга ошириш, океанда мониторинг ўтказиш учун мўлжалланган.
У атиги 20 сонияда бортига 12 тонна сувни жойлаштира олади. Умумий юк кўтариш имкониятлари 53, 5 тоннани ташкил этади. Ҳавога кўтарилгач, тўхтовсиз 4, 5 минг километргача парвоз қилади. Ундан йўловчи ташишда, янги нефт конларини қидиришда ҳам фойдаланса бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг