06:00 / 25.12.2017
4 923

2018 йилда тўрт камерали смартфон сотувга чиқади

2018 йилда тўрт камерали смартфон сотувга чиқади
Doogee компанияси жорий йилда сотувга чиққан ишончли ҳимояланган S30 ва S60 смартфонлари кетидан 2018 йилда учинчи - S50 "ўлмас" смартфонини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Компания сайтида шу ҳақида хабар берилди.

Doogee'нинг мустаҳкам смартфонларидан фойдаланиш тажрибасига эга кишилар янги қурилманинг сотувга чиқишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Янги смартфон экстремал шароитларда саёҳат қилиш ва суратга олишни яхши кўрувчиларни қизиқтириши аниқ.

Doogee'нинг S-серияли смартфонлари асосан табиат қўйнида саёҳат қилишни ёқтирадиганларга мўлжалланган. Ушбу серия қаторига қўшилувчи S50 смартфони IP68 стандарти талабларига мувофиқ намлик, чанг ва ерга тушишдан ҳимояланиш тизими туфайли фавқулодда шароитларда фойдаланишга ҳам тўғри келади. У 1,5 метргача бўлган сувда 24 соатгача қолиб кетса ҳам, ҳеч қандай асорати билинмайди. Бу эса саёҳатсеварлар учун айни муддао.

Смартфонда камераларнинг бўлиши бетакрор манзаралар ва лавҳаларни тарихга муҳрлашга ҳаракат қилувчи сайёҳ учун ўта муҳим. Doogee биринчи марта ҳимояланган смартфонни тўрт камера билан жиҳозламоқда. Doogee S50'нинг орқа панелида 16 ва 13 Мп сенсорли ва фазавий автофокусли икки камера мавжуд, олд панелида - кенг бурчакли 16 ва 8 Мп'ли селфи камералари. Камераларнинг "Панорама", "Гўзаллик", "Профессонал", "Тунги" каби қатор режимларни қўллаб-қувватлаши саёҳат ҳақидаги хотираларни сақлаб қолишга ҳаракат қилувчи сураткашларни хурсанд қилиши аниқ.

Doogee S50 саёҳатда қўл келувчи кўплаб навигацион жиҳозлар билан таъминланган. Маълумотларга кўра, смартфонда GPS ресивери, рақамли компас ва гироскоп мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2018 йилда тўрт камерали смартфон сотувга чиқади