Американинг Apple компанияси жаҳон смартфонлар бозорида етакчиликни сақлаб келмоқда, бироқ 2017 йилнинг III чорагида унинг улуши сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда «Counterpoint Research»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Компания экспертлари баҳоларига кўра, Apple июль-сентябрь ойларида смартфонлар сотувларидан тушган глобал даромаднинг 60 фоизига эга бўлган, ўтган йилнинг худди шу вақтида эса бу кўрсаткичлар 86 фоизни ташкил қилган.
Таҳлилчилар бозордаги улушнинг пасайишини ўтган йили компаниянинг эски моделдаги нисбатан арзон смартфонларни сотгани билан изоҳламоқда. Бундан ташқари, Galaxy Note 8 янги флагманини тақдим этган ва сегментдаги глобал даромаднинг 26 фоизига эга бўлган Samsung томонидан рақобат таъсири ҳам сезилган.
Етакчилар бешлигидан, шунингдек, Хитойнинг уч компанияси - Huawei, Oppo ва Vivo ўрин олган. Бу компанияларнинг улуши бозорда 5 фоиздан ошмаган.
Apple акциялари чоршанба куни 0,3 фоизга арзонлашгани қайд этилди. Йил бошидан компания капитализацияси 47 фоизга (875,75 миллиард долларгача) ошган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда