Xiaomi компаниясининг суббренди бўлмиш ZMI янги мобил аккумулятори - ZMI Space Power Bank'ни тақдим қилди, деб ёзмоқда «Terabayt» сайти. Мазкур батареянинг электр токи сиғими 6000 мА соат. Аксессуар корпуси зангламайдиган пўлатдан ишланган ва унинг дизайни ҳам қизиқ - кўринишидан смартфонни эслатиб юборади. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, 304-маркага мансуб пўлат металли жуда пишиқ. Шунингдек, бу корпус обдон қайта ишланиб, кўзгу каби аксланувчи кўринишга келтирилган.
ZMI Space Power Bank гаджетининг корпусида қувватлаш индикатори, битта USB Type-C порти мавжуд. Унинг комплектида қувватлаш учун кабел, OTG кабели ҳамда чарм ғилоф бор.
ZMI брендининг бу янгилиги тезкор қувват олиш технологиясига эга бўлган. Унга электр токининг кириш қуввати 5В/2А ёки 9В/1,8 А, чиқиш қуввати эса 5,1В/2,4А, 9В/1,6А ҳамда 12В/1,2А'ни ташкил қилади.
Маълум қилинишича, ZMI Space Power Bank 2018 йилнинг январида, $38 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда