Apple компанияси баъзи эски iPhone моделлари унумдорлигини атайлаб пасайтириши маълум бўлгандан кейин юзага келган “тушунмовчилик” учун узр сўради.
“Биз сизлардан баъзиларингиз Apple панд берди, деган фикрдалигингизни биламиз. Бу масала бўйича кўп тушунмовчилик бўлди, шу сабабли биз вазиятга ойдинлик киритиб, баъзи ўзгартиришлар ҳақида сўзлаб бермоқчимиз”, дейилган баёнотда.
Баёнотда айтилишича, бир йил аввал чиққан iOS 10.2.1 янгиланмаси iPhone 6, iPhone 6 Plus, iPhone 6s, iPhone 6s Plus ва iPhone SE смартфонлари унумдорлигини уларнинг батареялари узоқроқ ишлаши ва смартфонлар ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммолардан қочиш учун пасайтиради.
“Бу ўзгаришлар пайқалмасдан қолиши мумкин бўлса-да, баъзи ҳолатларда дастурлар узоқроқ юкланиши ва унумдорликнинг пасайиши билан боғлиқ бошқа ҳолатлар кузатилиши мумкин”, дейилган хабарда.
Компания АҚШда эски моделлар батареяларини ўзгартириш нархини 79 доллардан 29 долларгача камайтиришга ваъда берди. Бундан ташқари, iOS’нинг 2018 йил бошида чиқадиган янгиланмаси фойдаланувчиларга аккумуляторлар ҳолати ҳақида кўпроқ ахборот тақдим қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда