date
views 7 223

Жанубий Кореяда битта фильмни 1 сонияда юклаб олиш имконини берувчи 5G тармоғи ишга туширилади

Жанубий Кореяда битта фильмни 1 сонияда юклаб олиш имконини берувчи 5G тармоғи ишга туширилади

Жанубий Кореядаги энг йирик алоқа оператори — SK Telecom компанияси дунёда биринчи бўлиб 5G стандартидаги тармоқни ишга туширмоқчи. Бу ҳақда «Сегодня.ua»га таяниб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Айни пайтда Жанубий Кореядаги фойдаланувчилар 4G тармоғига эга, ва ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда етакчилик қилмоқда.

SK Telecom Samsung, Nokia, Intel ва Ericsson билан ҳамкорликда бешинчи авлод тармоқлари соҳасидаги ишлаб чиқишлар учун мўлжалланган марказни очди. Очилиш маросимида янги технология намойиш этилди, у ҳозирда мавжуд кўрсаткичлардан минг марта каттароқ бўлган 19,1 Гбит/сония тезликдаги симсиз алоқани таъминлайди.

2 гигабайтли фильмни бундай тезликда бир сония ичидаёқ юклаб олиш мумкин. Тармоқ синов режимида 2017 йилда ишга туширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жанубий Кореяда битта фильмни 1 сонияда юклаб олиш имконини берувчи 5G тармоғи ишга туширилади