Apple корпорацияси процессорлардаги сезиларли камчилик iMac ва iPhone’нинг барча моделларида учрашини тан олди. Бу ҳақда компания сайтидаги баёнотда айтилади.
Аввалроқ экспертлар сўнгги 20 йилда чиқарилган Intel процессорларидаги камчилик ҳақида маълумот беришди. Чипларни лойиҳалаштиришда йўл қўйилган хато жиноятчиларга ядронинг ҳимояланган қисмига кириш ва у ерда сақланувчи логинлар, махфий сўзлар ҳамда бошқа файлларни ўғирлаш имконини беради.
"Mac OS ва iOS операцион тизимларига эга барча қурилмаларда шундай камчилик бор, бироқ ҳозирги пайтда ундан фойдаланиш усуллари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Бу камчиликдан фойдаланиш учун қурилмага зарарли дастурий таъминот юкланиши керак, шунинг учун биз дастурларни фақат текширилган манбалардан юклаб олишни тавсия этамиз", - дейилади компания баёнотида.
Бундан ташқари, Apple фойдаланувчиларни операцион тизимларнинг янгиланиши чиққанида, ушбу камчиликлардан келувчи эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилишга ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда