«Касперский Лабораторияси» хавфсизлик хизмати «Android» тизимидаги смартфонларни кузатишга мўлжалланган янги зарарли вирусни аниқлади, деб хабар берди «Xabar.uz».
Компаниянинг маълум қилишича, зарарли вируснинг номи «Skygofree» (биринчи бор ушбу вирус аниқланган домен номи) бўлиб, одатда мобил қурилмалар учун сохта сайтлардан юкланувчи дастур сифатида «қиёфаланади».
Вирус «мобил интернет тезлигини оширишни» ваъда қилади, бироқ уни ўрнатганингиздан сўнг, сизга қуйидаги зарарларни етказа бошлайди:
- Қурилма турган жойни аниқлайди ва учинчи шахс сўровига асосан овоз ёзиб олади;
- Wi-Fi тармоғига уланганида браузер тарихи ва киритилган пароллар каби маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
- «Accessibility Services» орқали «WhatsApp»даги ёзишмаларни ўқий олади;
- Смарфон ҳар сафар блокдан чиқарилганида фронтал камера орқали суратга олади;
- Қўнғироқлар, СМС-хабарлар, тақвимдаги қайдлар ва фойдаланувчининг бошқа маълумотларидан фойдалана олади.
Вирусдан сақланиш чоралари: «Android» амалий тизимининг сўнгги талқинлари «Skygofree» вирусининг ишига халақит беради ва ёвуз ниятли кимсалар смартфонингизни бошқаришига йўл қўймайди. Энг асосийси, таниш ва ишончли бўлмаган манбалардан мобил дастурларни кўчириб олишдан сақланиш керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди