08:48 / 19.01.2018
5 033

Apple "ақлли" тиш чўткасини ишлаб чиқарди

Apple "ақлли" тиш чўткасини ишлаб чиқарди
Apple сайтида ақлли тиш чўткаси пайдо бўлди. Девайс Colgate гигена маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда ишланди.

Colgate Smart Electronic Toothbrush E1 номи остидаги маҳсулот компания сайтининг "iPhone учун аксессуарлар" бўлимига жойланган. Смарт-чўтка нархи 99 долларни ташкил қилади. Манбага кўра, чўтка оғиз бўшлиғи харитасини тузади ва фойдаланувчининг тишларни қандай юваётганини назорат қилади. Ундаги маълумотлар Bluetooth орқали Colgate Connect иловасига узатилади.

Colgate Smart Electronic Toothbrush E1'да болалар учун мини-ўйин кўзда тутилган. Илова тишларни тўғри ва мунтазам равишда ювганлик учун виртуал тангалар совға қилади. Смарт-чўтка фақат iPhone билан ишлайди, уни Apple'нинг расмий дўконларидан харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple "ақлли" тиш чўткасини ишлаб чиқарди