«Facebook» ижтимоий тармоғида видеоларни гуруҳ бўлиб томоша қилиш имконини берадиган «Watch Party» функцияси синовдан ўтказилмоқда. Янги функция гуруҳ аъзоларида битта видеони биргаликда кўриш, шу билан бирга изоҳ қолдириш имконини беради, деб хабар қилди Xabar.uz.
«Watch Party»ни ишлатиш учун гуруҳ модераторлари бир ёки бир нечта видеони олиб, уни гуруҳ ичида жойлаштириш керак. Дастурчиларнинг фикрича, фойдаланувчилар видеони реал вақт режимида муҳокама қилиши мумкин, худди дўстона киносеансдаги каби.
«Биз одамларни бирлаштирадиган ва пассив истеъмол ўрнига инсоний алоқаларни илҳомлантирадиган воситаларни яратишга эътибор қаратмоқдамиз», — дейди «Facebook»нинг маҳсулот бўйича директори Фижи Симо.
Фойдаланувчилар реал вақтда кўрган видеоси борасида ўз ҳиссиётлари намойиш этиши ва изоҳ қолдириш мумкин бўлади. Фижи Симонинг сўзларига кўра, синов гуруҳларда ўтказилмоқда, чунки уларнинг аъзоларини умумий қизиқиш бирлаштириб туради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади