Samsung смартфонларининг машҳурлик чўққисидаги даври ўтган бўлишига қарамай, улар ҳануз дунёда энг кенг тарқалган қурилмалар ҳисобланади. Сўнгги уч ойда Жанубий Корея корпорациясининг мобил қурилмалар бозоридаги позицияси секин-аста заифлашмоқда, бу айниқса Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларида яққол кўзга тушланмоқда. Бу ерларда Huawei, Xiaomi, Vivo, Oppo каби маҳаллий брендлар машҳур бўлиб бормоқда.
Samsung компанияси конструкциясига дош бериш учун баъзан мажбурий чораларни қўллашга тўғри келади. Маълум бўлишича, тез орада мазкур бренд остидаги смартфонлар эгаларини ажойиб сюрприз кутмоқда - компания мобил қурилмаларини қўллаш кўламини кенгайтиради. Бир неча манба маълумотига кўра, барча Samsung телефонларида FM-радио блокдан ечилади.
Ҳозирда Samsung бренди остидаги мобил қурилмаларда FM-радио дастурий таъминотдаги чекловлар ёрдамида фойдаланувчилардан яширинган. Тез орада Жанубий Корея корпорацияси ўз смартфонлари прошивкаларига радиога кириш имконини қўшади. Бу хитойлик телефон ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга киришиш учун қилинади, зеро уларнинг аксариятида шундай оддий, лекин фойдали функция мавжуд.
Ташқарида 2018 йил бўлса-да, FM-радио ҳақиқатда керакли нарса. Аксарият фойдаланувчилар бундай имкониятдан хурсанд бўлишлари табиий. Бу батарея зарядини тежаш билан бирга ортиқча интернет-трафик сарфламаслик имконини беради.
Бундан ташқари, FM-радио хизматларини барча Samsung смартфонларида тўлиқ қўллаб-қувватлаш фавқулодда ҳолатларда ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳодисалардан хабардор бўлиш имконини беради. Бундай функция ёрдамида ФВВ хавф яқинлашиб келаётган ҳудуд аҳолисини бундан хабардор қилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, янги функция ҳамма учун фойдали. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди