6 355
Диққат!!! «Кўк кит» яна «сузиб чиқди» ёхуд интернет тармоғида янги «ўлим гуруҳлари» пайдо бўлди
Суиқасдга етакловчи ўйинга ўсмирлар турли ҳештеглар орқали жалб қилинмоқда, деб хабар берди «Xabar.uz».
Экспертлар аниқлашича, «янги йўл» деб номланувчи «ўлим гуруҳлари» интернетда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва «Телеграм» мессенжерида пайдо бўлган.
Ижтимоий тармоқ маъмурлари «ўлим гуруҳлари» томонидан қўйилаётган ҳештегларни мунтазам ўчиришига қарамай, уларнинг ўрнига янгилари пайдо бўлмоқда.
Шу тарзда «етакчилар» болаларни хавфли ўйинга жалб қилиб, топшириқлар беряпти. Дастлабки топириқнинг мазмуни шундаки, иштирокчи қандайдир шифрни аниқлаш учун профилидаги расмни қора фондаги қизил пентаграмма суратига алмаштириши ва ўйинга яна беш нафар дўстини жалб қилиши керак. Кейинги босқич топшириғи қандай бўлиши ҳозирча аниқмас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тармоқларда «Кўк кит» номи остида хавфли ўйин пайдо бўлганди. Унда «етакчилар» болаларни турли синовларга жалб қилишган. Ўйиннинг охири болага ўз жонига қасд қилиш топшириғини бериш билан тугаган. Россия ва Қозоғистонда бир қанча ўсмир ушбу ўйин қурбони бўлганди. Мамлакатимизда ҳам ушбу ўйинга қўшилиб қолган ёшлар аниқланганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар