date
views 6 284

Ўзбекистонда мобил алоқадан илк бор Ислом Каримов фойдаланган

Ўзбекистонда мобил алоқадан илк бор Ислом Каримов фойдаланган
Аввал хабар берганимиздек, 2017 йили Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 1,4 миллионга ошди ва бугунги кунда 22,8 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда UzNews хабар берди.

Мамлакатга уяли алоқа компанияси 1991 йилнинг август ойида кириб келган бўлиб, у нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги илк шундай компания бўлган.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб уяли алоқадан фойдаланган шахс сифатида Ислом Каримовни тилга олиш мумкин: Биринчи Президент 1992 йилнинг август ойида мобил алоқадан фойдаланганди.

Ҳозирда Ислом Каримов фойдаланган мобил қурилмаси Алоқа музейидан жой олган.

Маълумот учун, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда 5 та мобил алоқа компанияси хизмат кўрсатмоқда, уларнинг 22178 та алоқа станцияси ишлаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда мобил алоқадан илк бор Ислом Каримов фойдаланган