Сунъий гўштнинг ишлаб чиқарилиши Кремний водийсидаги бир неча стартапларига сезиларли даражада инвестициялар келтирди. Уларнинг энг машҳурлари - Impossible Foods, Memphis Meat, Beyond Meat ва Hampton Creek. Дунёнинг энг бадавлат кишилари бу стартапларга ишонишган. Билл Гейтс уларнинг бирйўла бир нечтасига сармоя киритган. Ҳозирча уларнинг бирортаси ҳақиқий гўштдан фарқлаб бўлмайдиган сунъий гўштни тақдим этгани йўқ, бироқ кузатувчилар ривожланиш борлигини айтишмоқда: бундай гўшт арзонлашмоқда, таъми эса ҳақиқий гўштга яқинлашмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳозир турли "яшил" ва озуқавий лойиҳалар ҳамда ташаббуслар жуда долзарб. Ер аҳолиси сони ошиб бормоқда, озиқ-овқат ҳам шунга яраша бўлиши керак. 2011 йилда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти қишлоқ хўжалиги фаолияти натижасидаги ифлосликларнинг 39 фоизи айнан чорвачиликка тўғри келаётганини маълум қилган. Шунинг учун "тоза" гўшт ишлаб чиқариш ғояси жозибалироқ: у озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади ва экологик вазиятни мураккаблаштирмайди. Баъзи мутахассислар ҳатто сунъий гўшт ҳақиқийсидан-да самаралироқ, тўйимлироқ экани ва зарари ҳам камроқ эканини айтишмоқда.
Бироқ буларнинг бари оммага тақдим этилмагунга қадар бор-йўғи гап-сўз ва рекламадир. Дунё эса ҳозир шунга яқин турибди. Ҳеч бўлмаганда, унинг ғарбий қисми. Cargill, Nestle ва Tyson каби озиқ-овқат корпорациялари сунъий гўштга катта қизиқиш билдиришмоқда. Уларнинг фикрича, яқин 25 йилда жаҳон гўшт бозорининг тахминан 20 фоизи янги маҳсулотдан иборат бўлади.
GlobalData таҳлилчиси Крис Лонинг таъкидлашича, 2021 йилда, Memphis Meat стартапи бу йўналишда етакчиликни қўлга киритганида сунъий гўшт дўкон расталарида пайдо бўлади. Бундай прогнозга сабаб, мазкур стартап ортида Билл Гейтс, Ричард Брэнсон ва Шимолий Американинг йирик гўшт дистрибьютори Cargill Meats сармоялари турибди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди