«Google» компанияси ўз «Android» амалий тизими ва «Google Play» иловалар дўкони имкониятларини яхшилаш йўлида доимий изланишда, яқинда жорий этилган функция ҳам андроид-смартфонлар соҳибларини қувонтириши аниқ. У фойдаланувчини унинг смартфони хотирасида қанча бўш жой қолгани ҳақида огоҳ этади, деб хабар берди «Xabar.uz».
Илгарилари «Google Play»дан илова ёки ўйинлар кўчириб олиш чоғи кўпинча қурилма хотирасида бўш жой етишмаслиги нохуш вазиятга сабаб бўларди. Смартфонда бўш жой очиш учун аксарият вазиятларда созламалар бўлимига кириш, кераксиз иловаларни ўчириб ташлаш зарур бўларди. Янги функция ана шу бошоғриқларга қарши энг яхши чора саналади.
Энди «Google Play» янгиламалар бўлимида хотирада жой камлиги ҳақида огоҳлантирувчи ёрлиқ бор. Бу тугма босилса фойдаланувчининг дастурлари рўйхати пайдо бўлади, улар кераклилиги бўйича сараланади, яъни энг кўп ишлатиладиганлари юқорида, кам ёки умуман ишлатилмаётганлари қуйида акс этади. Уларнинг қайси бирини қолдириш ёки ўчириб юбориш фойдаланувчининг ўз ихтиёрида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди