
Экспертлар машҳур брендларнинг маҳсулотларидан сифат даражасида қолишмайдиган, аммо нархи анча арзон флагманларга эътибор қаратиш кераклигини маслаҳат беришди, деб хабар берди «Xabar.uz».
Қиммат бўлмаган, бироқ сифатли смартфонлар қаторида «ZTE», «Huawei», «Xiaomi», «Meizu», «OnePlus», «Asus» маҳсулотлари мисол келтирилди. Сифатли фото суратга олишни истовчиларга экспертлар «Huawei» ва «OnePlus»ни тавсия қилади.
Процессорларга келга келганда, мутахассислар агар гаджед «Full HD»га эга бўлса, яхши ишлаши учун «Qualcomm Snapdragon»нинг 6xx сериялардаги процессорлари етарли бўлишини таъкидлашмоқда. Дастурининг (прошивка) оптималлиги билан «ZTE», «Huawei», «Xiaomi», «Meizu» ва «Lenovo» флагманлари мақтана олади.
Агар қиммат смартфон харид қилишга етарли маблағ бўлмаса, бемалол «Xiaomi Redmi Note 5A» ёки «Redmi 4X» ёки «Meizu m5c»га тўхталиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар