21:01 / 29.01.2018
4 807

Рекорд! 10 ГБ оператив хотирага эга биринчи смартфон тақдим қилинди

Рекорд! 10 ГБ оператив хотирага эга биринчи смартфон тақдим қилинди
Тармоқда 2018 йилнинг ҳақиқий флагмани, ўзига хос тавсифларга эга «Vivo Xplay7» смартфони тақдимоти слайдларининг фотоси пайдо бўлди, деб хабар берди «Xabar.uz».

Смартфон юза қисмининг 92,9 фоизини экран ташкил қилади. Дисплейи 4K-ўлчамига эга. «Xplay7»га команиянинг аввалги смартфони каби бармоқ сканери дисплейга ўрнатилади.

«Xplay7»нинг асосий жуфт камераси 4-каррали оптик катталаштириш билан суратга олиш имконини беради. Шунингдек унда «Face Unlock 2.0» — юзни сканерлаш сенсори бўлади.

Смартфоннинг «мағзи» бундан-да қизиқроқ. У нуфузли «Snapdragon 845» процессори ва 10 ГБ оператив хотирага эга. Бунга қадар ҳеч бир смартфон 8 ГБдан ортиқ ОЗУ'га эга бўлмаган. Шу тарзда «Xplay7» бу борада яққол рекордчи бўлади. Модел икки турда чиқарилади: 256 ва 512 ГБ ички хотирали.

«Xplay7» нархи ва қачон сотувга чиқарилиши сир тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Рекорд! 10 ГБ оператив хотирага эга биринчи смартфон тақдим қилинди