«Сoinmarketcup» биржасининг «Топ 10»лигида жойлашган криптовалюталарнинг нархи тушиб бормоқда, деб хабар берди «Xabar.uz».
Дунёнинг энг катта криптовалютаси — биткоин бир неча суткада минг долларга қадрсизланди ва нархи 10 минг атрофига келиб қолди. Яъни у 2017 йил ноябрдаги курс қийматига қайтди.
«Ethereum» 6 фоизга қадрсизланди ва 2017 йил декабрь охиридаги курсга тенглашди.
«Ripple» атига 0,1 долларга арзонлашди, бироқ криптовалюта сонининг кўплиги ҳисобига унинг капитализацияси 5 миллиард долларга тушиб кетди.
Нега пасаймоқда?
Нархлар пасайишига япон криптобиржаси «Coincheck»нинг қулаши — 500 миллион долларлик криптовалюталарнинг ўғирлаб кетилиши асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. Биржа яратувчилари ўғирланган пулларнинг 90 фоизини қайтаришга ваъда берган, бироқ Япония ҳукумати вазиятни ўрганишни бошлаб юборган.
«Бундай пасайишлар нормал ҳолат. Эслатиб ўтаман, уч ой аввал биткоин нархи $6 000ни ташкил этарди. Агар қандайдир кутилмаган ҳол рўй бермаса, март ойига бориб криптовалюталарнинг яна қимматлашишини кузатишимиз мумкин», деб вазиятга баҳо берган блокчейн-консультант Денис Смирнов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади