15:56 / 31.01.2018
4 472

Instagram видеоқўнғироқлар функциясини синовдан ўтказмоқда

Instagram видеоқўнғироқлар функциясини синовдан ўтказмоқда
Машҳур фотоилова борган сари WhatsApp ёки Skype мессенжерларига ўхшаб бормоқда. Тез орада Instagram'да видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлади. Бу ҳақда «Wabetinfo» порталига таяниб Кун.уз хабар берди.

Манбага кўра, ижтимоий тармоқ ҳозирда фойдаланувчилар ўртасидаги видеоалоқа имкониятларини синовдан ўтказмоқда. Шунингдек долзарб версия кодида янги функцияга ишора аниқланган. Келгусида хабарлар блокини очиб, муайян бир фойдаланувчи танланганда ўнг томондаги юқори бурчакда камера иконаси пайдо бўлади.

Илова прошивкасини ўрганган экспертлар ҳозирда тугма нофаол эканини аниқлашган. Бироқ тез орада фойдаланувчилар видео орқали бир-бирлари билан мулоқот қилишлари мумкин бўлади. Технология айнан қачон оммага тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Instagram видеоқўнғироқлар функциясини синовдан ўтказмоқда