06:00 / 01.02.2018
6 430

Ўзбекистонда телефон рақамлари 7 белгилидан 9 таликка ўтади

Ўзбекистонда телефон рақамлари 7 белгилидан 9 таликка ўтади
Ўзбекистонда телефон рақамлари 9 белгили тизимга ўтади. Бу ҳақда “Ўзтелеком” компанияси Матбуот хизмати ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар қилди.

Бундай тизимга ўтиш тўғрисидаги қарор Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси” талабларига мувофиқ қабул қилинган.

Хабарда айтилишича, 2018 йилда телефон рақамлари яна иккитага кўпаяди. Эндиликда аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, бу билан шаҳарлараро рақамларни териш жараёни соддалашади.

Масалан: қайд этилган алоқа абоненти рақамини чақириш учун рақамни 71ХХХХХХХ, 62ХХХХХХХ ва ҳоказо шаклда териш керак бўлса, мобиль рақам учун - 90ХХХХХХХ, 93ХХХХХХХ, 97ХХХХХХХ в.ҳ. Телефон рақамларининг 12 сондан иборат халқаро шакли ўзгаришсиз қолади.

“7 белгилиги рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш – давр талаби. Бу мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда телефон рақамлари 7 белгилидан 9 таликка ўтади