Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг электроника ва автоматика факультети 3-курс талабаси Азизжон Эргашев «ақлли иссиқхона» деб номланган ихтироси билан кўпчиликнинг эътиборига тушган, дейилади «ЎзА» хабарида.
У яратган қурилма иссиқхона ичидаги ҳаво ҳарорати ва намлигини ҳамда қуёш ёруғлик даражасини бир меъёрда ушлаб туришга мўлжалланган. Қурилмада ҳарорат ва намликни, ёруғлик даражасини ўлчовчи махсус датчиклар мавжуд. Агар ҳаво ҳарорати тушиб кетса, иситиш печлари автоматик тарзда ишга тушади, агар ҳарорат шунда ҳам меъёрга келмаса, овозли хабар орқали огоҳлантиради. Ҳарорат меъёрда бўлганда эса печлар автоматик ўчирилади. Агар хона ҳарорати меъёрдан ортиб кетса, «ақлли иссиқхона» ойналарини ўзи очади. Шунда ҳам ҳарорат ошиши давом этса, вентиляция тизими ишга тушиб, ҳавони совутиш жараёни бошланади.
Тупроқ намлиги пасайганини аниқлаган қурилма автоматик тарзда суғориш ишларини амалга оширади. «Ақлли иссиқхона» томидаги пардалар эса қуёш ёруғлик даражаси ошганда қўл келади. Барча маълумотларни қурилма ва компьютер мониторларида кўриб туриш имкони мавжуд. Қурилма содда тузилган, ўзбек тилида ишлаб, пульт орқали бошқарилади.
– Мазкур ишланма Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида намойиш этилиб, олимлар ва иштирокчиларнинг эътиборига сазовор бўлди, – дейди Азизжон Эргашев. – Шу боис ихтирони жорий йилда амалиётга татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда. Келажакда мазкур ихтирони янада такомиллаштириб, иссиқхонанинг барча маълумотларини мобиль телефон орқали кўриш ва бошқаришни, унинг қуёш батареялари орқали ишлашини таъминламоқчимиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»