Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК мутахассислари ҳамда Arcos Jet ва Bombardier Business Aircraft компанияларининг вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди. Дастурдан шунингдек, Bombardier самолётининг Тошкент узра парвози ўрин олди.
"Юртингизга илк бора келишимиз ва Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси бизни таклиф этганидан беҳад мамнунмиз, — дея таъкидлади Bombardier Business Aircraft компаниясининг Шарқий Европа, Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий вице-президенти Валерия Колючая. — Ўйлайманки, бизнес-авиацияни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик алоқаларимиз яқин истиқболда ўзининг ижобий натижаларини беради. Фаолиятимиз асосан, самолётлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлса-да, бизнес-авиацияси бозорининг бошқа — ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, экипаж аъзоларини тайёрлаш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазалаш, шунингдек самолётни сотиш ёки ижарага бериш жараёнида юзага келадиган лизинг, суғурталаш, молиялаштириш, тахминий нархни олдиндан белгилаш каби турларини ҳам муваффақиятли ўзлаштиришга эришганмиз".
"Бу Ўзбекистон авиакомпанияси билан биринчи иш тажрибамиз, биз буни келгусидаги ҳамкорликнинг пойдевори бўлишига, минтақадаги бизнес-авиациясининг барқарор ривожланишига хизмат қилишига ишонамиз — деди Арcос Жет бшқарувчи ҳамкори Михаил Алёнкин.- Ҳамма ерда бундай сервисга талаб бор ва у ўз истиқболига эга. Ўз навбатида биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ҳаво кемаларини етказиб бериш ва харид қилишдан тортиб, уларни эксплуатация қилиш ва тижорат юкламасига қадар бўлган янги имкониятларни таклиф қиламиз. Биз ўзбек ҳамкорларимиз билан ўз тажрибаларимизни бўлишишга тайёрмиз. Ўйлайманки, бизнинг ҳамкорликдаги ишимиз хорижий инвесторларга ва ўзбекистонлик тадбиркорларга маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш ва янги бизнес ҳамкорларни топишга ёрдам беради".
Ишбилармон доирадаги учрашув давомида Бомбардиэр самолётининг тақдимоти ўтказилди. Учрашув иштирокчилари унинг техник характеристикалари ва авиацион имкониятлари билан танишдилар.
Музокаралар натижасида МАК ва бизнез-ҳамкорларнинг ўзаро ҳаракатлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»