Хитой Boeing компаниясидан 750 тагача самолёт харид қилиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, Хитой Boeing компаниясига тарихидаги энг йирик буюртмалардан бирини жойлаштириш арафасида турибди. Келишув дастлабки босқичда 200 дан ортиқ самолёт етказиб беришни назарда тутади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Агар ҳамкорлик муваффақиятли кечса, томонлар шартномани 750 та ҳаво кемасигача кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу битим нафақат самолётлар, балки Генерал Электрик двигателларини ҳам ўз ичига олади.
Дастлабки 200 та самолёт учун 400–450 та двигател етказиб берилиши режалаштирилган. Келгусида буюртмалар ҳажми ошиши билан двигателларга бўлган талаб ҳам мутаносиб равишда ўсиши кутилмоқда.
Ҳозирча Хитой айнан қайси моделларни танлагани расман очиқланмаган. Бироқ, аввалроқ Boeing 737 МАХ самолётлари ҳамда кенг фюзеляжли лайнерлар хариди бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!