
«Google» компанияси «YouTube Go» видеохостингининг бутун дунёдаги фойдаланувчилари учун офлайн талқинини яратди. Мазкур Android-дастур роликларни интернетга уланмасдан туриб кўриш ва бўлишиш имконини беради, деб хабар қилди «Хабар» нашри.
Жорий ҳафтадан бошлаб «Youtube»нинг «енгиллаштирилган» талқинидан дунёнинг 130 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон аҳолиси ҳам фойдаланиши мумкин. У роликларни флеш хотира ёки телефон хотирасига сақлаб олиш ҳамда уни офлайн тарзда кўриш имконини беради. Бундан ташқари янги дастур ёрдамида юклаб олинган контентни «Bluetooth» орқали бошқа қурилмаларга ўтказса бўлади.
Дастурнинг сиғими 9,4 мегабайтни ташкил этади. Шунингдек, уни «Jelly Bean» талқини (Android 4.1) ёрдамида эски қурилмаларга ҳам ўрнатиш мумкин.
Дастурни «Google Play» дўконидан кўчириб олишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар