Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашди. Мулоқот чоғида икки мамлакатнинг ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри "Казинформ" ахборот агентлиги хабари асосида.
Унда имзоланган шартномалар, келишувлар ва маслаҳатлашувлар асосида, шунингдек, икки давлат ҳудудида телерадиодастурларни эркин алмашиш ва тарқатиш йўли билан ягона ахборот майдонини яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
"Бугунги учрашувда ахборот майдони соҳасидаги алоқалар масалалари муҳокама қилинди, — дейди Е.Утембаев. — Натижада телерадиоузатиш жабҳасида иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган "йўл харитаси"ни тузиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур "йўл харитаси" ҳам Қозоғистонда, ҳам Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий жараёнларни кўрсатиш имконини берадиган қўшма илмий ва таълим, айни чоғда ахборот дастурларини яратишга хизмат қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон билан биргаликда қўшма радио тузиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Аслида бу биз учун жуда яқин ва самарали ҳисобланади, қолаверса, умумий аудитория топишда муҳим аҳамиятга эга".
У ҳар икки давлат иқтисодиётини рақамлаштириш учун ахборот маконида яқиндан интеграцияни йўлга қўйиш ва ўзаро қўшма технологияларни яратиши муҳимлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
МТРК раиси ахборот майдонида ҳамкорлик қилиш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёда ўзига хос кескин ўсиш намойиш этиш орқали мустаҳкам алоқалар бўйича барчага намуна кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи