Google компанияси тақдим этиб келаётган мобил операцион тизимнинг навбатдаги – Android 9.0 талқини яқин орада тақдим этилиши керак. Унинг қандай номланиши борасида эса турли вариантлар айтилмоқда, деб ёзади «Terabayt» сайти.
Операцион тизимнинг Android 9.0 талқини номи борасида тахмин қилинган вариантлар орасида қуйидагилар ҳам мавжуд: Petit Four, Pound Cake, Pastille, Popsicle, Pancake, Puff Pastry, Pecan Pie, Pumpkin Pie, Peanut, Pistachio ва ҳоказо.
Жорий йилнинг январида маълум бўлишича, Android’нинг чиқиш кодида операцион тизимнинг навбатдаги талқини Android Pi дея аталаётган эди. Ушбу тизим ҳамиша турли ширинликлар номи билан аталиб келаётганини ҳисобга олиб, унинг «пирог» – «Pie» дея номланишини тахмин қилишганди.
Энди эса, вазиятдан яхши хабардор манбаларнинг таъкидлашларича, Android 9.0 талқинини пистали музқаймоқ шарафига номлашяпти экан. Яъни, мазкур мобил операцион тизимнинг тўққизинчи талқини «Pistachio Ice Cream» деб аталади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, олдиндан тахмин қилинган кодли ном ҳамиша ҳам якунийси билан бир хил чиқавермайди. Масалан, дастлаб Android Key Lime Pie деб аталган талқин Android KitKat номи билан тақдим этилган.
Манбаларнинг маълум қилишларича, Android 9.0 смартфон ва планшетларнинг автономлигини юксалтиради ва янги дизайнга эга. Хусусан, бир неча экранли ҳамда эгилувчан дисплейли қурилмаларга ҳам мосланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради