«Instagram» ижтимоий тармоғи кимдир томонидан бошқа бир фойдаланувчининг «тарихи» скриншот қилинганида, бу ҳақда мазкур фойдаланувчига хабар борадиган янги функцияни синовдан ўтказмоқда, деб ёзади «Хабар» нашри.
Экранни скриншот қилган фойдаланувчилар постни кўрган одамлар рўйхатида юлдузсимон белги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, постни жойлаштирганларга скриншот қилинган вақт борасида тўғридан-тўғри хабар бормайди.
Шунингдек, бошқа бир одамнинг постини биринчи марта скриншот қилган фойдаланувчига ҳам огоҳлантириш боради. Унда «Instagram» ўша фойдаланувчини унинг бу каби хатти-ҳаракатидан пост муаллифига хабар бориши ҳақида огоҳ этади. Янги огоҳлантирув функцияси ҳозирда ишламоқда, бироқ барча фойдаланувчилар учун эмас.
Қизиқарли жиҳати, айни пайтда ушбу функцияни алдашнинг иложи бор: скриншот қилиш учун смартфонда «Парвоз режими»ни ёқиб қўйиш кифоя.
Эслатиб ўтамиз, бу каби функция «Instagram»даги фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларидан қўлланилаётган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи