«Google» ўзининг «Chrome» браузери ойнасига чиқиб қоладиган рекламаларни блоклашни бошлади. Бу билан компания ўз даромадларининг бир қисмида маҳрум бўлади. Янги функция машҳур браузернинг 64-версиясида пайдо бўлди, деб ёзади «Xabar.uz».
«Google»нинг реклама блокловчиси барча эълонларни тақиқламайди. У алоҳида асабга тегувчи рекламаларни блоклайди ва оддийларига рухсат беради. Компаниянинг асосий даромадини рекламалардан келадиган пуллар ташкил этгани боис, «Google» барча эълонлардан воз кечмайди.
«Кўплаб фойдаланувчилар одамнинг асабига тегадиган рекаламалардан норози бўлиб, уларни блокламоқда. Бироқ барча эълонларни блоклаш сайт ва реклама берувчиларнинг зарарига ишлайди», — дейди «Google» вице-президенти Рой-Чодри.
Хусусан, тақиққа браузер ойнасига «сузиб» чиқувчи рекламалар, катта реклама стикерлари, автоматик тарзда ишга тушадиган овозли рекламалар, шунингдек, вақти белгиланган рекламалар учрайди. Бундан ташқари мобиль қурилмалар экранининг учдан бир қисмидан кўпроғини эгаллайдиган рекламаларга ҳам рухсат берилмайди.
«Google»нинг маълум қилишича, ҳозирда сайтларнинг 42 фоизи шу турдаги рекламаларни бартараф этиш бўйича керакли чора-тадбирларни кўрмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди