2017 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон «Telegram» фойдаланувчилари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди. Рўйхатда Эрон ва Малайзия етакчилик қилмоқда, деб хабар берди «Хабар» нашри.
Хабарда айтилишича, 2017 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон «Telegram» фойдаланувчилари сони бўйича юқори учликка кирган.
Ўзбекистонда ҳаттоки қатор давлат тузилмалари ҳам ўз хизматларини «Telegram»да тақдим этмоқда, дейилади мақолада. Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг @mehnatbot, Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент Ички ишлар бош бошқармасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида фойдаланиладиган бланкларни олиш имконини берувчи @PassportInfoUz_Bot ботлари тилга олинган. Шунингдек, мамлакат президентининг сиёсий ҳаёти ҳақидаги янгиликларни тезкорлик билан тақдим этувчи республика раҳбарининг расмий канали ҳам алоҳида қайд этилди.
Блогер хусусий секторга алоқадор оммабоп бот ва каналларни ҳам санаб ўтган.
«Ўзбекистоннинг бизнес-амалиётида ҳужжатлар — шартномалар, прайслар, тижорий таклифлар, анкеталарни «Telegram» орқали юбориш аллақачон одатий ҳолга айланган», — деб ёзади блогер. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи