00:03 / 17.02.2018
4 442

Исроилда юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритми яратилди

Исроилда юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритми яратилди
Тел-Авивнинг «D-ID» стартапи юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритмини ишлаб чиқди, деб ёзади «Хабар».

Юзни танишга мўлжалланган замонавий алгоритмлар, жумладан «Google», «Baidu», «Facebook» ва бошқа компанияларнинг шу турдаги технологиялари мустақил равишда алоҳида одамларни топиш, уни саралаш ҳамда аниқлашга қодир. Исроил стартапи эса унга қарши тура оладиган алгоритмни яратди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, тизим 90 фоиз аниқликда ишламоқда.

Компания асосчиларига бу турдаги дастурни яратиш ғояси ўн йил олдин келган. Икки дўст армиядан таътил олиб, Жанубий Америкага йўл олади. Сафардан қайтишганидан сўнг ҳарбий бошқарма юзни танийдиган замонавий технологиялар ва жосуслик дастурлари пайдо бўлгани сабаб уларга суратларни интернетга жойлаштиришни тақиқлаб қўяди. Шунда икки дўст юқоридаги алгоритмни яратишни ўйлаб қўйишади ва анча вақт ўтиб, ниҳоят ўз компанияларига асос солишади.

«Кўплаб компаниялар идентификация тизимидан фойдаланмоқда, шу туфайли махфийликни сақлаш тобора қийинлашмоқда. Айнан шу сабаб биз ўз алгоритмимизни яратдик, ахир инсон юзи оддий махфий сўз эмаски, уни тезда ўзгартириб туриш мумкин бўлса», — дейди «D-ID» бош директори Гил Перри.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Исроилда юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритми яратилди