Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди. У маҳаллий томорқа эгаларига ниҳоятда маъқул бўлмоқда.
Навоий давлат Кончилик институти магистри Абдуҳалил Самадовнинг изланиши туфайли кашф этилган ушбу агроинновация иссиқхонада йилнинг тўрт фасли сутканинг исталган вақтида зарур бўлган мўътадил ҳароратни таъминлай олади.
Ихтирочининг изоҳлашича, қурилмада махсус датчиклар ўрнатилган бўлиб, иссиқхонани иситиш ва салқинлатиш ишлари автоматик тарзда амалга оширилади. Ушбу қурилманинг узунлиги 15, эни 10 метр бўлган иссиқхонага ўрнатиш харажати ўртача 3 миллион сўм атрофида.
Қурилма, айниқса, маҳаллий томорқа эгаларига ниҳоятда маъқул бўлмоқда. Қолаверса, унинг иссиқхонадаги намликни ҳам назорат қила олиши ўсимликларнинг турли касалликларга чалинишининг ҳам олдини олади. Мазкур жараён тупроқ остига ўрнатилган сезгир элементлар орқали амалга оширилиб, қаерга ва қанча намлик кераклиги ҳақида бошқарув пультини бохабар қилади.
Бир қарашда оддийгина туюлган мазкур ихтиро анчагина ахборот-коммуникация ютуқларини ўзида жамлаган.
Темур ЭШБОЕВ
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”