14:02 / 17.02.2018
8 120

«Telegram» асосчиси Дуров миллиардерга айланди

«Telegram» асосчиси Дуров миллиардерга айланди
«Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг бойлиги 1,7 миллиард долларга етди. Бу ҳақида «Forbes» журналининг расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарда «Энг консерватив кўрсаткичлар ҳам «Telegram» мессенжери бир миллиард доллар туришини, унинг эгаси Павел Дуров эса доллар миллиардери эканлигини кўрсатмоқда» дейилади. 2016 йилнинг феврал ойида Дуров «Telegram» аудиторияси 100 милллионга етганини, 2018 йилнинг 1-чорагигача бу рақам 200 миллионга етиши мумкинлигини маълум қилганди.

Жорий йилнинг январ ойида «TechCrunch» нашри «Telegram»нинг сотилиш қийматини 500 миллион доллар деб баҳолаганди.

Россиялик дастурчи, бизнесмен Павел Дуров машҳур «ВКонтакте» ижтимоий тармоғининг ҳам асосчиларидан бири саналади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Telegram» асосчиси Дуров миллиардерга айланди