Beeline Тошкентдаги FTTB ва ADSL технологиялари бўйича ишлайдиган симли Интернет абонентлари учун TAS-IX доирасидаги сайтлар учун тезликни икки маротабага оширди. Энди TAS-IX ресурслари Buzton мижозлари учун мавжуд тариф режалари билан биргаликда 2 Мбит/с тезлигида амал қилади.
Воқеани шарҳлар экан, Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Абонентларимиз учун яхши хабарлар мавсуми давом этмоқда: 1 ноябрдан биз барча тарифларда трафик ҳажмини икки баробарга оширган эдик, ҳозир эса Beeline TAS-IX хизматида ҳам шундай ижобий ўзгартиришлар жорий этилди. Ишонаманки, бепул, чекловсиз ва юқори тезликдаги TAS-IX нафақат Buzton мижозларини ҳурсанд қилади, балки Узнет порталининг оммабоплиги ўсишига ҳам ёрдам беради”.
“Beeline TAS-IX” хизматини абонент тарафидан Шахсий кабинетда ёқтириш мумкин. Маълумотлар узатиш тезлиги 2048 Кбит/с гача етади. Янада батафсил маълумот учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг – https://fixed.beeline.uz/ru/main/tarifs/tasix.wbp «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар