21:53 / 19.02.2018
4 092

Tesla Канадада шамол энергияси негизидаги электр тармоқ қуради

Tesla Канадада шамол энергияси негизидаги электр тармоқ қуради
Tesla Канаданинг шарқий вилоятларидан бири – Янги Шотландиядаги Элмсдейл шаҳарчасида энергияни сақлаш ва тақсимлаш тизими Intelligent Feeder Project’ни ишга туширмоқда. Компания бунинг учун энергия сақловчи Powerwall ва Powerpack тизимларини ўрнатди. Қурилмалар шамол генератори ишлаб чиқарадиган энергиянинг ортиқча қисмини сақлаб, уни Powerwall батареялари билан жиҳозланган маҳаллий уйларга жўнатади. Ушбу тизим февралда ишга туширилиб, бир йил давомида синалади.

Powerpack энергия сақлаш тизимлари маҳаллий подстанцияда ўрнатилади. У Элмсдейл ёнидаги Хардвуд Лэндс аҳоли пунктидаги шамол турбинаси ишлаб чиқарадиган энергиянинг ортиқчасини захиралайди. Электр энергия захиралари маҳаллий уйларга етказилади. Ортиқча энергия электр узатишдаги узилишлар вақтида ҳамда шамол генератори камроқ энергия ишлаб чиқарганда ишлатилади.

Лойиҳа маҳаллий электр таъминоти компанияси Nova Scotia Power томондан бошқарилади. Тизимга 300 уй уланади, бироқ улардан 10 тасигина Tesla Powerwall 2 тизимидан фойдалана олади. Таъкидланишича, тажрибани катта кўламли деб бўлмайди. Бироқ ушбу лойиҳа компанияга ўзининг ишланмаларини қишлоқ шароитларида синовдан ўтказишга имкон беради.

Агар синовлар муваффақиятли ўтса, Nova Scotia Power компанияси Powerpack батареяларини вилоятнинг бошқа аҳоли пунктлдарида ҳам ўрнатади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Tesla Канадада шамол энергияси негизидаги электр тармоқ қуради