Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистонда биринчи маротаба «Women Techmakers 2018 International Women’s Day Celebration (IWD)» тадбири бўлиб ўтади.
«Women Techmakers» – бу «Google»нинг бренди бўлиб, юқори технологиялар соҳасидаги аёллар учун глобал дастур ҳисобланади. «Women Techmakers» инновацияларни рағбатлантириш ҳамда аёлларни жалб этишга мўлжалланган ресурс ва ҳамжамиятдир.
«Women Techmakers» тадбири аёлларни юқори технологиялар соҳасида иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
«Women Techmakers IWD» тадбири икки қисмдан иборат. Куннинг биринчи ярмида иштирокчилар ахборот технологиялари соҳасида ишлаётган аёллар фаолияти билан танишадилар. Улар IT-лойиҳалар устида ишлаш бўйича, шу жумладан хорижий компаниялардаги ўз тажрибалари ҳақида маълумот беришади.
Куннинг иккинчи ярмида «Women Techmakers IWD» иштирокчилари турли IT-маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни бошқариш бўйича билим берадиган семинар ва маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин.
Тадбирда 18 ёш ва ундан катта бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Тадбир — инглиз, ўзбек ва рус тилларида бўлади. Унда иштирок қатнашиш учун 2018 йилнинг 5 мартига қадар https://bit.ly/wtm18tashkent саҳифаси орқали рўйхатдан ўтиши лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...