Samsung Galaxy S9 ва S9+ видеоси тарқалди

  • 25-02-2018, 20:02
  • 2 064
  • Технология
  • Samsung Galaxy S9 ва S9+ видеоси тарқалди
    25 февралда расмий тақдимоти бўлиб ўтиши кутилаётган энг янги Samsung Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари видеоси бир кун аввал тарқалди. Ролик YouTube'нинг Slashleaks канилида намойиш этилди. The Verge'да хабар берилишича, янги флагман ўзидан аввалги Galaxy S8 смартфонининг аксарият функцияларини сақлаб қолган.

    Смартфонда дактилоскопик датчик жойлашуви ўзгартирилиб, камера объективи остига кўчирилган. Бундан ташқари, S9 камераси икки диафрагма билан таъминланган биринчи смартфон бўлади.

    Журналист ва инсайдер Эван Бласснинг сўзларига кўра, Galaxy S9 нархи - 841 евро, S9+ нархи эса 997 еврога баҳоланмоқда.

    » » Samsung Galaxy S9 ва S9+ видеоси тарқалди