
Бир гуруҳ компьютер дастурчилари Швециядаги «Феникс» дафн этиш фирмаси билан ҳамкорликда алоҳида дастур яратди. У марҳумлар билан яқинлари сўзлашишлари учун имкон яратади. Бунинг учун марҳумнинг тирикликдаги овози магнит тасмасига ёзиб олинади. Бу оддий савол-жавоблардан иборат бўлади.
Худди шу ёзув асосида марҳумнинг яқин кишилари келгусида ўзлари соғинган одам овозини эшитишлари мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, марҳумлар фақат дастурланган оддий саволларгагина жавоб қайтара олади. Мураккаб саволлар бериб овора бўлишга сира ҳожат йўқ.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар