20:13 / 26.02.2018
6 883

Nokia'дан 4 та телефон тақдимоти (фото)

Nokia'дан 4 та телефон тақдимоти (фото)
Барселонадаги MWC 2018 кўргазмасида Nokia брендининг Nokia 8 Sirocco флагмани ва яна уч қурилмаси намойиш этилди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилади.

Nokia 8 Sirocco

Фото: bgr.com
Nokia бренди остидаги телефонларни ишлаб чиқарувчи HMD Global'нинг янгиланган флагмани ноёб ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Sirocco корпуси зангламайдиган пўлатдан ишланган бўлиб, у Gorilla Glass шишалари билан таъминланган. Смартфон қалинлиги - атиги 7 мм, ён томонлари эса - 2 мм. Қурилма IP67 стандартига мувофиқ намликдан ҳимояланган ва у қулоқчинлар учун jack-ўймадан маҳрум.

Телефон кўп жиҳатдан ўтган йилги Nokia 8'га ўхшаб кетади. Sirocco'га Qualcomm Snapdragon 835 процессори ўрнатилган бўлиб, у 6 Гб оператив ва 128 Гб флеш-хотирага эга. Смартфон сотувга апрель ойи охирида 749 евро қийматда чиқади.

Nokia 7 Plus


Фото: techadvisor.co.uk
Android бошқаруви остидаги смартфон алюминийдан ишланган, уни ушлаш қулай бўлиши учун орқа томонидан керамик бўёқ билан қопланган. Ён томонларига анодланган алюминий билан ишлов берилган бўлиб, бу корпуснинг икки констраст тусга киришига имкон беради.

Nokia 7 Plus'нинг олд томонида - 18:9 томонлар нисбатига эга 6 дюймли экран ва селфи-камера. ZEISS оптикаси суратларнинг юқори сифатини таъминлаши керак. Шу билан бирга, махсус дастурий таъминот ҳам суратлар сифатини оширади.

Смартфон сотувлари апрель ойида бошланади. Унинг нархи - 399 евро.

Nokia 6


Фото: techweez.com
HMD Global янги дизайнга эга ва баъзи хусусиятлари ўзгартирилган смартфоннинг халқаро версиясини намойиш қилди. Nokia 6 металл корпус, юздан таний олувчи икки камера ва Snapdragon 630 процессори билан таъминланган. Шунингдек у симсиз зарядни қўллаб-қувватлайди.

Телефон Android One дастурига кирган, шунинг учун Google'нинг модификация қилинмаган операцион тизимида ишлайди ва ўз вақтида дастурий янгиланишларга эга бўлиб боради. Уни апрель ойидан бошлаб 279 еврога харид қилиш мумин бўлади.

Nokia 1

Фото: gsmarena.com
Кўргазмадаги сўнгги янги қурилма — Android Go операцион тизими бошқаруви остидаги энг биринчи қурилмаларидан бири ҳисобланган Nokia 1 бюджет телефони. Унинг ёрқин корпуси пластикдан ишланган. Nokia 1 телефони 1 Гб оператив ва 8 Гб ички хотирага эга.

4,5-дюймли экран ўлчамлари — 854 × 480 пиксель. Nokia 1 қурилмаси 5 ва 2 мегапикселли орқа ва олд камералар билан жиҳозланган. Сотувларга апрель ойида старт берилади, нархи - 89 евро.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Nokia'дан 4 та телефон тақдимоти (фото)